Ижтимоий лойиҳалар маркетинги - Онлайн курси
Тилни танланг:Ўз / Ру

ИЖТИМОИЙ ЛОЙИҲАЛАР МАРКЕТИНГИ
ОНЛАЙН КУРСИ

Сиз нодавлат нотижорат ташкилотида ишлайсиз ва хайрия лойиҳаларини илгари суриш билан қизиқасизми? Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонда фаолият юритасиз ва ижтимоий лойиҳаларни илгари суриш ҳақида кўпроқ билмоқчимисиз? Ўз аудиториянгизни кенгайтириб, Марказий Осиёда ўзгаришларга кўпроқ одамларни жалб қилмоқчисиз, аммо бунинг учун на бюджетингиз ва на илгари суриш тажрибангиз йўқми?

Унда таклифимиз айнан сиз учун! "Ижтимоий лойиҳалар маркетинги" бепул онлайн курси сизга нодавлат нотижорат ташкилотлари сайтларини қидирув тизимларида қандай тарғиб қилиш, ижтимоий тармоқларда хайрия лойиҳаларини илгари суриш нима, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари билан қандай ишлаш керак, ижтимоий лойиҳани илгари суриш режасини тузиш ҳақида маълумот берилади. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас!

Машғулотларни ОАВ, PR, шунингдек, ижтимоий лойиҳаларни яратиш ва илгари суришда амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар ўтади. Сиз қулай режимда таълим олишингиз, шунингдек чатда саволлар беришингиз мумкин.

Биринчи тингловчилар қаторига қўшилиш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!

Ҳозироқ бошланг! Телеграм-ботга уланинг: @socmarkbot

КУРС МЕНТОРЛАРИ

Ирина Матвиенко

Журналист, Nemolchi.uz - Ўзбекистонда зўравонликка қарши ижтимоий лойиҳа, шунингдек Context.uz матнлар бюроси асосчиси.

10 йилдан ортиқ вақт мобайнида копирайтерлик ва тижорат ҳамда нотижорат лойиҳаларни илгари суриш билан шуғулланади. Мақсадли аудиторияни аниқлаш, илгари суриш стратегиясини ишлаб чиқиш, муҳокама қилишга чақирувчи матнлар ёзишни билади.

Марат Наджибаев

ADLAB маркетинг агентлигининг ҳаммуассиси, маҳаллий ва хорижий компаниялар, чет эл маърузачилари (Дмитрий Сидорин ва Владимир Якуба) нинг Ўзбекистондаги маркетинги учун масъул бўлган. Uznews.uz & Anons.uz лойиҳаларини ривожлантиришга масъул. Фотосуратчи ва блогер.

5 йилдан ортиқ вақт давомида йирик лойиҳаларни илгари суриш ва ривожлантириш билан шуғулланади. Асосий йўналиши - инқироз менежменти.

Мадина Рузматова

PR-adviser, персонал бренд ва инқирозга қарши алоқалар бўйича мутахассис (Les Ailes, Chopar, Smart Group, etc).

Коммуникациялар соҳасидаги тажрибаси - тахминан 10 йил. У иш фаолиятини журналист сифатида бошлаган. Кейин PR соҳасида иш бошлади. Алоқа стратегиясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, инқирозли вазиятларда бренд учун қандай ишлашни ва муҳокама қилинадиган ПР-кейслар ишлашни билади.

КУРС ТАРКИБИ

ТЕЛЕГРАМ БОТ

Барча машғулотлар Telegram Bot га юкланган, шунинг учун машғулотларни ўзингизга қулай вақтда ўтишингиз мумкин. Курс 5-6 ҳафтага мўлжалланган, лекин уни тезроқ тугатишингиз ҳам мумкин. Ҳар бир блок сўнгида ўтилган мавзу бўйича кичик тест топширасиз.

ЧАТ-ГУРУҲ

Ўтилган мавзулар ва ижтимоий лойиҳаларингиз ҳамда ҳайрия лойиҳаларини илгари суриш бўйича барча саволларингизни махсус чат-гуруҳда менторларга йўналтириш мумкин. Шунингдек бошқа иштирокчилар билан мулоқот қилиш, ғоялар ва илгари суриш стратегияларини муҳокама қилишингиз мумкин.

МУЛЬТИМЕДИA

Курс материаллари видео-маърузалар, подкастлар, матн ҳужжатлари, скринкастлар, интерфаол ва амалий машғулотларни ўз ичига олади. Таълимда фаол иштирок этиб, сиз лойиҳани кам бюджет билан илгари суриш тажрибасига эга бўласиз.

1 Мавзу

Ижтимоий лойиҳаларни илгари суриш

Ижтимоий лойиҳаларни илгари суриш фаолиятнинг бошқа турларини илгари суришдан нима билан фарқланишини билиб оласиз. Одатда бундай лойиҳаларни илгари суриш учун бюджет кўзда тутилмаган. Нима қилиш даркор?

2 Мавзу

Мақсадлар, стейкхолдерлар, мақсадли аудитория

Ҳар қандай илгари суриш асослари ҳақида гапирамиз: мақсадлар қандай қўйилади, ким билан ишлаш керак ва максимал самарага қандай эришиш мумкин.

3 Мавзу


Илгари суриш учу

Ижтимоий лойиҳангизни қаерда илгари суриш керак? Сиз илгари суришнинг машҳур усуллари ҳақида билиб оласиз, шунингдек лойиҳангизга тўғри келувчи платформаларни танлаб оласиз.

4 Мавзу

Ижтимоий тармоқларда маҳсулот ёки хизматни илгари суриш

Биз Facebook ва Instagram мисолида ижтимоий тармоқларда маҳсулот ва хизматларни илгари суриш асосларини кўриб чиқамиз. Сиз лойиҳангизнинг янги саҳифаларини очасиз ёки мавжудларини таҳлил қиласиз.

5 Мавзу

Ижтимоий тармоқлар таҳлили

Ижтимоий тармоқлардаги таҳлиллар сизнинг аудиториянгизни қандай кўпайтириши ва қамровини ошириши мумкин? Сиз таҳлил воситалари билан ишлаш ва улар лойиҳангизга қандай фойда келтиришини билиб оласиз.

6 Мавзу

Видео ёзиб олиш YouTube да илгари суриш

Сизга видеоларни ёзиб олиш асосларини ўргатамиз. Шунингдек видеоларингиз кўпроқ кўрилиши учун YouTube платформаси билан қандай ишлашни кўрсатамиз.

7 Мавзу

Матнлар ва пресс-релизлар ёзишни ўргатамиз

Матнлар билан ишлашнинг асосий қоидаларини билиб оласиз. Шунингдек, сизга сторителлинг (ҳикоя яратиш) воситаси ёрдамида лойиҳани молиялаштиришни кўпайтириш йўлларини кўрсатамиз.

8 Мавзу

Ахборот кампанияларини йўлга қўйиш асослари

Ахборот кампанияси нима ва ижтимоий лойиҳага у нега керак? Бундай кампанияларни ишга туширишда маблағ ва шароит бўлмаганида нималарга эътибор қаратмоқ лозим? Сизни қизиқарли маъруза, шунингдек фойдали ҳаволалар кутмоқда.

9 Мавзу

PR асослари, аудитория билан ишлаш

Ижтимоий лойиҳаларга PR (жамоатчилик билан алоқалар) нега керак? Ҳолис аудиторияни яратиш учун қандай бепул воситалардан фойдаланиш мумкинлигини ўрганасиз.

10 Мавзу

ОАВ ва инфлюенсерлар билан ишлаш

Ижтимоий ёки хайрия лойиҳасини блогер, журналистлар орқали илгари суриш, сиз ҳақингизда ёзишлари учун оммавий ахборот воситалари билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида гапириб берамиз.

11 Мавзу

Тадбирларни ташкиллаштириш

Сиз тадбирларни ташкиллаштиришнинг асосий қоидаларини ўрганиб, чек-листга эга бўласиз. У сизга барча деталларни ҳисобга олиб, тадбирни аъло даражада ўтказишга ёрдам беради.

12 Мавзу

Кўнгиллилар ва фойдаланувчилар контенти

Сиз фойдаланувчиларни лойиҳангиз учун контент яратишга жалб этасиз. Биз обуначиларингизни сизнинг кўнгилли ёрдамчиларингизга айланишларига нима қилиш кераклигини ўргатамиз.

Курс бошланди!

Телеграм-ботга уланинг: @socmarkbot